ℹ️ Бугун, кунига жуда катта хажмдаги ахборот оқими билан тўқнаш келинаётган даврда фактчекинг, яъни ахборотни рост ёки ёлғонлигини текшириш кўникмасига эга бўлиш 21 асрда ҳар бир ахборот истеъмолчисининг энг муҳим заруратига айланиб бормоқда. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” номли лойиҳа доирасида Электрон оммавий ахборот воситаларни қўллаб-қувватлаш миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда фейк-ёлгон ахборотлар, уларнинг жамиятга, инсонлар тақдирига салбий таъсири ва улардан ҳимояланишга ҳамда огоҳликка чорловчи ижтимоий роликлар сериясини тайёрлади. ❗️ Кўрган ҳамма нарсаларингизга ишонаверманг. Фактларни текширинг.