ℹ️ 2016 йилда Оксфорд луғатида инглиз тилидаги “post-truth”, яъни, “ярим ҳақиқат” сўзи “Йил сўзи”, дея эътироф этилган эди. Ушбу сўз аниқ текширилмаган, ҳақиқатдан узоқ бўлган, ёлғон ахборотлар жамоатчилик фикри шаклланишида муҳим роль ўйнашини изоҳлайди. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” номли лойиҳа доирасида Электрон оммавий ахборот воситаларни қўллаб-қувватлаш миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда фейк-ёлгон ахборотлар, уларнинг жамиятга, инсонлар тақдирига салбий таъсири ва улардан ҳимояланишга ҳамда огоҳликка чорловчи ижтимоий роликлар сериясини тайёрлади. ❗️ Кўрган ҳамма нарсаларингизга ишонаверманг. Фактларни текширинг.