🌐 Глобаллашув ва оммавий ахборотлаштириш даврида интернетда ёки босма нашрларда эълон қилинган фактларни текшириш зарурати пайдо бўлди. Ахборотни ҳақиқийлигини текшириш оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг мажбурий кўникмасига айланиши керак. ❗️Сизга намойиш этилган ёки сизга хабар қилинган нарсаларга ишонмасликка, ҳушёр бўлишга ундайдиган виеоларни сиз билан баҳам кўришда давом этамиз. ℹ️ Видеолар «Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси» (ЭОАВМА) билан ҳамкорликда Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган.